Мен рўза тутаман…

*** Мен рўза тутаман, юрак қатингда Оятал курсийни такрорлайман бот, Жим парҳез қиламан муҳаббатингдан, Ёрқин қарғишингдан тилайман нажот. Дил – эркнинг эркаси, ҳали меҳр мўл, Дўстона онларни ҳеч унутмасман. Кетмоқ истаганлар, тилайман оқ йўл, Мен рўза тутаман, сизни тутмасман. Лайлатул[…]

Чин суйганлар

Чин суйганлар топарму озор, Муҳаббатин эслатгайму бот? Кўрсатарму ўзини ночор, Умрин кемиргайму бесабот?   Чин суйганлар тилида қарғиш, Дили ишқмас, тўларму ўчга? Ўй-хаёли тим, пала-партиш, Қовоқ уяр сабоҳга, кечга.   Чин суйганлар куймаганларни Айб этарму жонга солиб дарз? Дўст деб,[…]

Май Ван Фан

Шоир Май Ван Фан 1955 йили Вьетнам шимолидаги Нинҳ Банҳ вилоятида таваллуд топган. У ўз халқининг қувонч ва ташвишларини гўзал ва оҳангдор вьетнам тилида қаламга оларкан, қашшоқлик, касаллик, азоб-уқубат билан бирга оддий кишиларнинг самимий кўнгил изҳорларини қуюқ шеърий бўёқларда ифодалайди.[…]

Ахтаруззамон Илёс

Ёзувчи Ахтаруззамон Илёс (1943-1997) асли моҳир педагог бўлган. У Бангладеш адабиётида мустақилликдан сўнг майдонга чиққан энг буюк қалам устаси ҳисобланади. Гарчи битган асарлари сони кўп бўлмаса ҳам, атиги иккита романи (“Болохона посбони” ва “Хобнома”) ҳамда йигирма иккита ҳикоялари биланоқ Ахтаруззамон[…]

Орзу

 Инсон Ерни забт этди, энди Ҳоким бўлмоқ истар самога, Лекин бир кун айланар яна Одам Ато, Момо Ҳавога, –   Яшилликлар бағрида яшар, Зулм қилиб кўрсатмас кучин. Ўз ақлига тутади қулоқ, Олмасидан табиат ўчин.   Кимда нефту газ сероб бўлса,[…]

Эй ҳаёт, бунчалар ширинсан, лазиз

Эй ҳаёт, бунчалар ширинсан, лазиз, Лолаларанг дунёда ҳар онинг азиз. Нурафшон кунлар-чун шукримиз мўлдир, Ойдин дуоларга қалбимиз тўлдир. Руҳу жонимизни асра, Худойим, Армону ғамларни кеткизгил доим. Оламда тинчликни этгил барқарор, Поёнига етсин қирғину террор.

Бизни севганларни суй, Парвардигор!

Мен қаттиқ эмасман, қаҳрим оҳиста, Измингсиз на шодлик, на андуҳим бор, Ишқли қулларингга қаноат иста, Бизни севганларни суй, Парвардигор! Дил, бир парвосиз деб куймаса ортиқ, Ёлғизим, деб қучса ичикканинг жон. Магар тоза хулқли Дўст этсанг тортиқ, Бағрин тўлдирмоққа йўл бергил,[…]

Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни арафасида кичкинтойларга атаб ёзганим, “Гулхан”да чиққан мана бу шеърлар эсимга тушиб кетди:

Қушча Тезроқ учгин, эй қушча, Ёмғирда қолиб кетма! Тағин қуёш чиққунча Толиқиб, ҳориб кетма! Шамол эсмоқда дув-дув, Сув шилдираб оқмоқда. Бизникига кириб тур, Қара, ёмғир ёқмоқда. Ақлсиз жўжа Кир-чир жўжа кўзгуда Ўз аксин кўриб қолди. Жаҳли чиқиб бир зумда Кўзгуга[…]

Яна бир ишқий кун…

Яна бир ишқий кун ўртайди руҳим, Юрак мушаклари ёнар жизғанак, Тошдай ҳаётимга чўкар андуҳим, Бахтим бағрингизга кириб қизғанар. Кошки биз дунёга келмаган бўлсак, Икки ёнга кетсак, бўлур талош ким? Бизни севмаганга бўлмасак эрмак, Бизни суйганники бўлолсак кошки! Яна бир ишқий[…]