Бармоқ
Бошпит алмаштиришга йўлга чиқди. Ҳеч йўқ Россияга кенжасини кўргани борса асқотар-ку, ўзиям юраги эзилиб кетди. Шақир-шуқур «Дамас»да лақиллаб етиб борса, идорада одам лиқ экан.
Нияти холис, мақсади аниқ эди. Бир борди, оддийгина, таннозгина котиба назарига илмай қайтариб юборди. Иккинчи бор бўлим бошлиғи ваъдани қуюқ қилди. Ишдан кейин, тушлик маҳал, шанба кунлари у даргоҳнинг эшигини қоқишдан тинмади. «Ҳали бери бу юртда ҳақиқат қарор топишига кўзим[…]
Бир кўнгли бўшроқ, беқарор кишимнинг иккита дипломи бўлишига қарамай, ҳали ажрашмасидан аввал, уйида-ю қўйнида маҳкам тутиб юрган аёли ўзида ҳам, ота-онасида ҳам биттагина диплом бўла туриб, “биз зиёли оиладанмиз” дея ўзини баландроқ қўйди-ю, рўзғор юкига чидолмай, айнан “оила йили”да кўч-кўронини[…]
Қўшни катта шаҳардаги ўғил қаттиқ таъсирланди: ким бўлиши мумкин у? Дўппидеккина шаҳарчада кўрган, билган, таниш, биродар, ҳамсуҳбатларини ёдга олди. Биронтаси бу ишга қўл уриши мумкин эмасди. Синфдошлари, курсдошлари, уларнинг фарзандларини айтмаса ҳам бўлар. Назарида у ерда яшовчи ҳамма одам ҳалол,[…]
Кексайиброқ кўринган чўлоқ қўнғир ит чўққайган кўйи бомдодга чақирилган азон овозини охиригача эшитиб бўлгач, ҳовли тўридан лапанглаганча меҳмонхона олдига келиб турди. Орадан ҳеч қанча ўтмай, эшик аста очилиб, ичкаридан жигарранг йўлли сариқ мушукнинг боши кўринди. Ит бир керишиб оларкан, беозоргина[…]
Тавба, бу юртда ўлигингни ҳам, тиригингни ҳам қадри йўқ экан-да, шўринг қурсин, дейин десам, энди қурийдиган шўрингнинг ўзи қолмаган, бола пақир… Сал мундайроқ инсоф билан муомала қилишса бўларди барибир. Ўнг келса терс қилиб, алламбало ашқол-дашқолларнинг орасига тепиб-тепиб киргизишганига бирам ичим[…]