Қайдасан?

Кўчиб кетмагандирсан? Ё кечиб кетганмисан? Ишқилиб, кечикмасам бўлди. Сени топишим керак, мактабдош! Иккинчи синфда ўқирдим, сен бир синф паст. Катта танаффусда ҳайитликка олганим бир сўмни йўқотдим, йиғидан кўзларим шишди, устозим сабабини сўради, айтдим. Орқа партадаги кимдир қўшни синфдаги ўқувчида, яъни[…]

Ҳаж

Бу – шу ўлкалардаги энг узун навбат. Ёзилиш осон, илгарига сурилиш ва тасдиқлатиш – пул. Болалигида бувасидан Макка деган жойда мўъжизалар содир бўлиши ҳақидаги ҳикоятларни кўп эшитган, умуман, Арабистон, Каъба, ҳаж бисотидаги энг, энг муқаддас ва азиз номлар бўлиб келди.[…]

Бурун

Тағин қип-қизариб кетди. Тошма тошмагани аниқ, кундалик егулиги ўша-ўша, бировдан ҳуркиб-қўрқадиган ҳам эмас. “Яна мени севишяпти шекил” деган ўйда тўхталди. Ғалати севишади. Тушда кўришган бўлса ҳам, кечга яқин мунгли соғинчни “смс” орқали хабар қилишади. Ҳеч нарсага ва ҳеч кимга қарамай[…]

Эски

Эрининг туфлисини артаркан, яна бутун эски бозорни кўтариб келдингизми, деди. Шундоқ. Жуда эскимас, бинойидай, янгига ўхшаш, балки янгидир. Нима қипти? Янгибозордаги хитойча ё туркча алламбало модалардан кўра сипогина, аммо пишиққина, камида ўн йилга чидайди, камида олти-етти баравар арзон ҳам. Мазза[…]

Ҳирқа

Бу қора либос собиқ қайнатамдан эсдалик. Ҳажда кийганингизни беринг, деб ўзим сўраб-тилаб олганман, аранг тортиқ қилган. Ҳар баҳорда ҳилпиратиб киярдим.

Бармоқ

Бошпит алмаштиришга йўлга чиқди. Ҳеч йўқ Россияга кенжасини кўргани борса асқотар-ку, ўзиям юраги эзилиб кетди. Шақир-шуқур «Дамас»да лақиллаб етиб борса, идорада одам лиқ экан.

«Cексес стори»

Нияти холис, мақсади аниқ эди. Бир борди, оддийгина, таннозгина котиба назарига илмай қайтариб юборди. Иккинчи бор бўлим бошлиғи ваъдани қуюқ қилди. Ишдан кейин, тушлик маҳал, шанба кунлари у даргоҳнинг эшигини қоқишдан тинмади. «Ҳали бери бу юртда ҳақиқат қарор топишига кўзим[…]

Икки ва бир дипломли

Бир кўнгли бўшроқ, беқарор кишимнинг иккита дипломи бўлишига қарамай, ҳали ажрашмасидан аввал, уйида-ю қўйнида маҳкам тутиб юрган аёли ўзида ҳам, ота-онасида ҳам биттагина диплом бўла туриб, “биз зиёли оиладанмиз” дея ўзини баландроқ қўйди-ю, рўзғор юкига чидолмай, айнан “оила йили”да кўч-кўронини[…]

Йўқолди

Қўшни катта шаҳардаги ўғил қаттиқ таъсирланди: ким бўлиши мумкин у? Дўппидеккина шаҳарчада кўрган, билган, таниш, биродар, ҳамсуҳбатларини ёдга олди. Биронтаси бу ишга қўл уриши мумкин эмасди. Синфдошлари, курсдошлари, уларнинг фарзандларини айтмаса ҳам бўлар. Назарида у ерда яшовчи ҳамма одам ҳалол,[…]

49/51

Дунёда бир эркакка олти-етти аёл тўғри келади, деган эски статистика хаёлимнинг бир четида сақланиб қолган экан. Кечаги хабардан ҳайрон қолдим: 49/51. Ҳеч ишонгим келмасди. Бу бизнинг ўлкада қарийб ҳар бир тирик жоннинг ўз жуфти бор, дегани эди. Ундоқ десам, ён[…]