Орзулари осмон қалб («Бекажон» газетаси, 6.11.2008)

Таҳририятимизнинг мўъжазгина кутубхонаси бор. Кутубхонамас-у, негадир шундай атагим келади. Бор-йўғи иккита жавон. Уч токчали қўш жавон китобларга лиқ. Қўли ишдан бўшаган ходим борки, келиб у-бу китобларни олиб варақлайди. Йўғон-ингичка, муқоваларида жамолингиз акс этгулик тўпламлар, дастхатлар муҳрланган оҳорли китобчалар, кафтингизга сиғмайдиган[…]

Ивон Дейвис (АҚШ)

Ивон Дейвис, шоира, ишқ куйчиси, жамоат арбоби, Коннектикутдаги “ДАВИС Коммуникейшнс” ташкилотини бошқаради. Жамоатчилик билан алоқалар, халқаро муносабатлар, маркетинг ва бошқарув соҳаларида катта ишлар қилмоқда. Кўплаб мамлакатларга саёҳати асносида ёшлар ва аёллар муаммоларига жиддий эътибор қаратиб, уларнинг жамият тараққиётида фаол  иштирок[…]

Иля Каминский (Украина/АҚШ)

1977 йилда собиқ Иттифоқ таркибидаги (ҳозирги Украина) Одесса шаҳрида дунёга келган. 1993 йили унинг оиласи АҚШ ҳукумати томонидан бошпана билан таъминланади ва Америкага кўчиб келади. Иля Жоржтаун Университетида бакалаврлик дипломини олади. Кейинроқ у Жорж Беннет ёзувчилар уюшмасининг энг ёш аъзоси[…]

Родриго Бердуго (Чили)

Родриго Бердуго Писаро 1977 йил 9 январда Чили пойтахти Сантяго шаҳрида туғилган. Бир неча йилдан буён испан тилида нашр этиладиган “Оқим” ва “Ақиқ лаблар” журналларининг ҳаммуҳаррири вазифасида ишлаб келмоқда. Илк шеърий тўплами “Парда ортидаги яланғочлар” деб номланади. Шеърлари италян, португал,[…]

Глория Габуарди (Никарагуа)

Шоира ва адиба Глория Габуарди 1945 йилда Марказий Америкада жойлашган Никарагуа мамлакати пойтахти Манагуада туғилган. Шу шаҳардаги Марказий Америка Университетида докторлик унвонини олган. 1974-1979 йилларда у Мексикада яшаган. Кейинчалик она юртига қайтиб, жамоат ишларида фаол иштирок этиш билан бирга бадиий[…]

Франциско Де Асис Фернандез (Никарагуа)

Шоир ва маданият тарғиботчиси Франциско Де Асис Фернандез 1945 йилда Никарагуада туғилган. “Шеърият, муҳаббат ва ўлим”, “Ҳаёт дарахти”, “Санъаткор ўйлари”,  “Тинмай оқиб турар қон”  каби ўнга яқин китобларнинг муаллифи. Асарлари бир неча тилларга таржима қилинган. Франциско кўплаб халқаро адабий ташкилотларнинг[…]

Фернандо Рендон (Колумбия)

Шоир ва публицист, йирик жамоат арбоби Фернандо Рендон 1951 йилда Колумбиянинг Меделлин шаҳрида туғилган. Эркпарвар шоир “Прометео” номли адабий журналга асос солган ва ушбу журналга муҳаррирлик қилган. Айни пайтда Фернандо Меделлин Халқаро Шеърият Фестивалининг директори вазифасида самарали фаолият олиб бормоқда.[…]

Гоенаван Муҳаммад (Индонезия)

Гоенаван Муҳаммад 1941 йил 29 июлда Марказий Яванинг Батанг шаҳрида туғилган. «Темпо» журналининг асосчиси ва муҳаррири бўлган Гоенаван Индонезиядаги кўзга кўринган ёзувчи ва шоир саналади. У кўплаб очерклар ва шеърий китоблар муаллифидир. 2001 йилда «Сажак-сажак Гоенаван Муҳаммад: 1961-2001» номи билан[…]

Ткачом Пойил Раживан (Ҳиндистон)

Ҳинд шоири, очеркнавис, Ҳиндистоннинг Керала штатида 1959 йилда туғилган. Инглиз тили ва адабиёти мутахассислиги бўйича магистрлик унвонини олгач, у Ню-Деҳлига келади ва бир неча газета таҳририятларида журналист бўлиб ишлайди. 1988 йилда у ўзи туғилиб ўсган Керала штатига қайтади, унда Каликат[…]

Рати Саксена (Ҳиндистон)

Рати Саксена – ҳинд шоираси, 1954 йилда таваллуд топган. Жайпурдаги Ражаштон Университетида сабоқ олган. Ведалар, айниқса, Атҳарваведа бўйича махсус тадқиқотлар олиб борган. Инглиз, ҳинд ва малаялам тилларида шеърий китоблари босмадан чиққан. Шеърлари кўпгина тилларга, жумладан, форс ва италян тилларига таржима[…]