***

Ёмғир эмас, устимдан Раҳмат ёғар томчилаб. Балки гуноҳ қасдидан Тушаётир қамчилар. Бу не, пана қилмоқдан Соябонми ёпганинг? Во дариғо, қийноқдан Қутқарарми чопганинг?

***

Рухсат беринг, Очилсин кўзим, Мўрт тилимга қайтсин ёруғ сўз, Юрагимга кийдиринг тўзим, Руҳ устига илинг ёмғирпўш, Рухсат беринг, Нафасим ичга Тушиб кетган Олайин тортиб, Қўлларимни қайтаринг кучга, Қадамларим бўлсин ботартиб. Эрка эрким турар ўксиниб, Қараб турар менга мўлтираб, Парча-парча этиб[…]

***

Ёнингда турибман бир сўз деёлмай, Юрагим жўшқирар вулқон сингари Қани кўзларингга боқсам уёлмай, Мулойимгинамас, бўлиб жангари – Шаҳдам туролсайдим изҳори дилга, Қўлларингдан тутиб, силасам сочинг, Бағримда бир нафас баҳринг очилгай, Бахтинг қучмоқликка етмас қулочинг! Аммо, бир гап чиқмас сўз эшигидан,[…]

АҚАЛ БИР БОРА…

Тутмоқ қийин кечар ўзни ҳар доим, Бехос кимларгадир кўтарилар қўл, Сен дарғазаб бўлсанг, тортиб мулойим – Муштдак жигарпоранг жавдирар мўлт-мўлт. Жуда раҳминг келар, сезасан, чиндан, Ақлингга бир танбеҳ ёзилар ногоҳ: Ўзинг-ку минг гуноҳ қилсанг-да кунда Ақалли бир бора чертмади Аллоҳ…

БУ БИР ДУНЁ…

бу бир дунё, баъзан ҳеч нарса истамайсан истакни излаб, мазлум учун чалинар қарсак, золим тўрга олингай сизлаб. бу бир дунё, пулинг бори-да ўйламайсан аслингни асло. бунда ҳар ким иш бозорида қилгайдир ўз билгича савдо.

***

ҲАР ЮМУШНИНГ БОРДИР ЎЗ ВАҚТИ, ҳар нарсага лозим риоя, Борми-йўқ деб ўтирмас нақди, Бир хоҳишга йўқдир ниҳоя! Яъни хотин контсерт, кинога Бормоқликни истайди, лек эр: – «Уят, ахир қўшни бинода ҳатто битта радио йўқ, -дер.

ОЙНИНГ ДУОСИ

Ўтмиш кунлар шиддати буюк, Ёлғиз гапга қолгувчи замон, Фақат дўкдан чиқаркан қуруқ, Соя солмиш бепарво само. Бу кунларни кўрмаган Темур, Ўтмагандир учқур отида, Минг хил зийнат, минг битта қусур, Айтмоқ мумкин қанча хотира.

ҚЎМСАЙМАН

Вақтим ўтиб кетди, ўқимоқ учун Қуръонни қўлимга олмоғим керак. Бўлмасам-да бу кенг дунёга устун, Ақалли бир мулло бўлмоғим керак. Сенда яшамоқдир менинг истагим, Айт, қачон қайтасан, о, ўтган замон. Домланинг узундан-узун калтаги Ва эски мактабни қўмсайман ҳамон…

БИРОҚ ДОИМ…

Биз учундир бу дунё асли, Бизга эса охират муштоқ. Фитнадандир оламнинг насли, Ҳам хиёнат қилмоқ-чун ўртоқ. Бунда гўё ҳаёт атирли, Боқ- гўзаллик оқибатига, – Кўрмаганинг нарса қадрли, Кўрганинг — бир уюм атиги…