Европа бўйлаб автобусда саёҳат
Умримни адабиёт, санъат, маданият, маънавият соҳаси вакиллари билан мулоқотга, имкон туғилди дегунча саёҳатга, атрофимдаги инсонларни, дўсту ёрларимга яхшироқ, самимийроқ муносабатда бўлишга сарфлаш одатим бўлди. Атайин “Ўзбекистон Ҳаво Йўллари”дан чипта олдим: бошқа оз сонли авиакомпанияларга қараганда арзонроқ, қулайроқ, асосийси ўзимизники, маблағ[…]
