БАНДА ВА УНИНГ АМАЛИ

Узоқ умр кўрган бир обид, Ибодатни этибон собит, Χаққа айлаб беш юз йил сажда Тасбеҳини этмади канда. Бир кун етгач ўлимга охир Χақ олдида бўлмишди зоҳир. Аллоҳ  демиш: Эй, фархунда дил, Раҳматим-ла жаннатга киргил!

ҚАЛБИМ ИШҚҚА ТЎЛА

Қалбим ишққа тўла… Лекин қўрқаман, Лойиқ бўлсам эди бўлмоққа уммат! Эзгу амаллардан унса бир чаман, Ғашликнинг ортидан чекинса зулмат! Қалбим ишққа тўла… Магар қон тағин… Эрта шўр бошимга не бўлар қайтим? Кошки Пайғамбарнинг ёшлигидаги Миндириб юрган бир туя бўлсайдим…

ТОВЛАМАЧИ

Ким алдади, алданди биров, Ёғди ишонч бошига қиров, Эрта ахир келгайдир сўров, Ё олма, ё олганни қайтар! Олишда-ку кирар жон, ё раб, Рўкач бўлар шуҳрат-шон, ё раб, Охир ўзинг боргайсан сўраб, Ё олма, ё олганни қайтар!

ДЕМАК, ҲАЛИ…

Бир кун ўтиб кетар шунчаки, Қисқаради йўл бахтга қарши, Йўқ, эмассан кеча кундаги, Буткул ўзга бу кўнгил тарзи. Ўйлама, ҳеч ўлган эмассан, Мавжудликни қилмадинг канда. Юрак эссиз, эсиз қуруқ тан, Эсиз шунча бандалик, банда.

МИСОЛИ

Шунча дуру-жавҳар на ҳожат, Нега керак  ахир бошпана? Тор лаҳадга етгум ниҳоят, Бир кун бўлар ахир тош пана! Кишан солмиш қўлимга бу дам, Шижоатни қиламан канда. Янги кунга босгайман қадам, Мисоли ҳеч ўлмайдигандай…

ҚУШЧА

Бир қуш кузатмишдир дунёни, Чиқиб кўкка оҳу фиғони, Амал бору ҳисоб йўқ бугун, Эрта эса терс келгай бутун. Чуғур-чуғур қилар митти қуш: Бул башарнинг наҳот кўнгли тўқ? Айлама дер асло фаромуш – Эрта ҳисоб бору амал йўқ! Эрта ҳисоб бору[…]

КЕЛ, ҚАЙТА БОШЛАЙМИЗ, ЮРАГИМ…

Жисму жон қораймиш ғубордан, Не бахт, бир завқ етгай ифордан, Яшашни ул яшил баҳордай Кел, қайта бошлаймиз, юрагим. Умримиз асли-ку ҳайрия, Фанонинг бақога сайри-я, Ўтмишнинг барига хайр дея Кел, қайта бошлаймиз, юрагим.

У ДУНЁДА…

Бир инсоннинг тугади умри, Лек ортидан кўпайди гап-сўз. «Бисёр эди ул зотнинг шукри, ҳалол ишлаб топарди ризқ-рўз. Ёш эди-я, тағин ортидан Болалари қолди чирқираб. Тиним билмай элнинг дардида Букилганни турганди тираб.