Nobel

Кеча форум саҳнасида бир ўзбек ёзувчисини Нобелга тавсия қилинибди, деворишди; Юсуф Жума, Эврил Турон ҳақида шундай гаплар айтилган. Бир яхши ёзувчимиз, агар асарларини таржима қилсам, Нобель олса, фалон фоизини менга беришин айтиб самимий кулдирарди. Ўзбекни дунё тан олиши менгаям жуда муҳим. Фақат камина мукофот илинжида ёзадиганларни, ўзини ўзи тавсия қилувчиларни ёқлагим келмайди. Нобель бу халқаро майдон дегани бўлса, Ўзбекистонда бу ЙЎЛга тушган ёзувчимизни кўрмаяпман. Кўпимиз, мени маъзур тутингки, биқиниб олган, халқаро муносабатга очиқ эмас, четга чиқишга рухсат кутадиган, нофаол, журъатсизмиз; уфқда ҳеч ким кўринмайдур… Чиндан ҳам муҳими мукофот, Нобель эмас. Ҳаётий, ижодий принцип муҳимроқ!