Бетакрор Венгрия кундалиги: Сзегед, Буда ва Пешт

Никола Тесла номидаги аэропортдан учиб, ҳозиргина яна бир мамлакатга қўндим. Инглиз тилида “оч” деган сўзга жуда ўхшайди, шунинг учун ҳар сафар номини айтсам, қорним очиб кетади! Бу ерда кубик-рубик, шарикли ручка ихтиро қилинган. Миллий таомларини эса қалампирсиз тасаввур этиб бўлмайди.[…]

Светлана Деревщикова билан Молдованинг Noi.md нашри учун интервью

Кишинёвдаги учрашувимиз ҳақида Светлана Деревщикова Молдованинг энг йирик Noi.md нашрида “Токио — Тошкент — Кишинёв: шеърият қитъаларни қандай бирлаштиради?”сарлавҳаси остида катта интервью эълон қилди. Юсукэ Мияке билан бирга шеърият, маданий мулоқот, UzLAB ва Ўзбекистон–Молдова–Япония адабий ҳамкорлиги ҳақида суҳбатлашдик. Ўқиш ва[…]

Сербия бошкенти Белград кундалиги

Халқаро ижодий сафарим давом этмоқда. Янги мамлакат, янги кўчалар, янги учрашувлар… Ҳозир “Оқ шаҳар”даман. Бу Европа мамлакати, аммо Европа Иттифоқи аъзоси эмас. Пойтахтида Дунай ва Сава дарёлари туташади, жамоат транспорти эса мутлақо бепул! Бу ерда евро эмас, миллий валюта ишлатилади.[…]

Токио, Тошкент ва Кишинёв учрашуви

Ўтган ҳафта Кишинёвдаги Ёзувчилар уйида Япония – Ўзбекистон – Молдова ўртасида жуда самимий ва илиқ адабий учрашув бўлиб ўтди. Япониялик шоир Юсукэ Мияке билан бирга шеърлар ўқидик, адабиёт, таржима, саёҳат ва турли маданиятларни боғлайдиган кўприклар ҳақида суҳбатлашдик. Токио, Тошкент ва[…]

Ям-яшил Молдова кундалиги

Молдова пойтахти Кишинёвдан салом ва дуоларим! Япон шоир дўстим Юсуке Мияке билан бир муддат шу минтақа бўйлаб ижодий саёҳат қиламиз. Кишинёвни кезарканмиз, негадир ўзимни болалик масканларига кириб қолгандек ҳис қиляпман: кенг кўчалар, яшил парклар, кўприклар, катта анҳор, хотиржам одамлар ва,[…]

Таржимоним Акоп Симонянни излаб, Арманистонга келдим, аммо…

Испан, инглиз тиллари билимдони, катта таржимон ва устоз Акоп Симонян билан илк бор 14 йил аввал шу ерда халқаро таржимонлар форумида танишгандим. Ўшанда унга испанча китобчамни совға қилган эканман. Орадан бир йилча ўтиб, Тошкентдаги уйимга кутилмаганда посилка келди. Очсам, арман[…]

Ҳамид Исмоилов, Нобель ва биз: энди ўз адабиётимиз ҳақида жиддий ўйлайдиган вақт

Ҳамид Исмоилов, Нобель ва биз: энди ўз адабиётимиз ҳақида жиддий ўйлайдиган вақт 29 сентябрь куни хориж адабий сайтида бир яхши хабар пайдо бўлди: устозим, ўзбек ёзувчиси Hamid Ismailov 2026 йилги Адабиёт бўйича Нобель мукофоти учун букмекерлар тузган эҳтимолий номзодлар рўйхатида[…]

Танишинг: УША АКЕЛЛА!

Ҳиндистонда туғилган америкалик (Остин, Техас) шоира, ёзувчи, драматург, муҳаррир ва адабий ташаббускор дўстим. Кембриж университетида бадиий ижодий бўйича магистр даражасини олган. 12 та китоби чиққан, асарлари бир қатор тилларга таржима қилинган, шеърлари эса 150 га яқин журнал ва антологияларда чоп[…]

Ўртоқлар, мен ҳали шу дунёдаман!

Устоз Жамол Камол ҳаёт эдилар, аммо Озарбайжон Маданият маркази Ганжавийдан қилган таржималари тақдимотига чақиришни “унутганди”. 😄 Мен инглиз тилига ўгирган “Паҳлавон Маҳмуд” китобини эса бир учар “олимча” ўз номидан чиқарворибди. 😄 Халқаро адабиёт фестивали, халқаро ижод уйи ва ЮНЕСКО Адабиёт[…]

ДАРСИНИ ОРИГИНАЛ ВА ҚИЗИҚАРЛИРОҚ ТАШКИЛЛАШТИРИШНИ ИСТАГАН УСТОЗЛАР БОРМИ?

Яқин кунларда, Худо хоҳласа, хорижга ижодий сафарга чиқаман. Ҳозиргача 60 га яқин мамлакатда бўлдим. Бу сафар эса, келинг, янги давлатларни биргаликда кашф этамиз! Мактаб, университет ва ижодий клубларни мен билан жонли виртуал саёҳат қилишга таклиф этаман! Формати оддий: Дарс жараёнида[…]