Латвия соҳилларида: нафис ёмғирли Рига кундалиги

Янги манзилга яқинлашяпман. Бу мамлакатда 2 миллионга ҳам етмайдиган аҳоли яшайди, ҳудудининг ярмидан кўпи ўрмон, денгиз соҳили эса қарийб 500 километр. Одамлар қўзиқорин ва резавор теришни яхши кўришади, ёзда эса афсонавий “гуллайдиган папоротник”ни излашади. Папоротник эса, табиийки, гулламайди. Даугава дарёси[…]

Европа сафаримиз ҳақида Юсуке Мияке жўшиб ёзмоқда

Европадаги ижодий саёҳатимиз ҳақида Юсуке Мияке кундалигидан бир неча саҳифа: https://note.com/kajinteki/n/n15f5cd4c16f3?sub_rt=share_b https://note.com/kajinteki/n/na34b9a6c007e https://note.com/kajinteki/n/n4937e1a16009 https://note.com/kajinteki/n/nf6235ba1c44e  

Юрагимда Литва садолари: Вильнюс кундалиги

Яна бир адабиёт шаҳрига келдим. Марказида 1500 дан ортиқ тарихий бино бор. 1579 йили ташкил этилган университети, қадимий черковлари, дарёлари ва яшил боғлари билан шаҳар жуда ўзига хос. 600 мингдан ортиқ аҳоли яшайди, ҳудудининг қарийб 44 фоизи яшил майдонлардан иборат.[…]

Дарёқалб Эстония кундалиги

Бу мамлакат кичик, аммо тарихи узун. Бир пайтлар савдогарлар бу ердан Болтиқ денгизи бўйлаб юришган, кейин турли подшоҳликлар ва империялар навбатма-навбат келган. Лекин халқ ўз тилини ва қўшиқларини сақлаб қолган. Пойтахтида ўрта асрлар ҳали ҳам тирикдек: қалъа деворлари, миноралар, тош[…]

Юсуке, осмонда ҳам светофор борми?

“Юсуке, осмонда ҳам светофор борми? Самолётлар тўқнашиб кетмаслиги учун бир-бирига йўл берадими?”-деб сўрайман шоир ва учувчи дўстимдан. У кулади. Кейин бир марта ғайритабиий, нотаниш учар жисмни кўргани ҳақида гапириб беради. Икки ҳафта бирга яшадик, адабий учрашувларда қатнашдик, учдик, кулдик, баъзан[…]

Бетакрор Венгрия кундалиги: Сзегед, Буда ва Пешт

Никола Тесла номидаги аэропортдан учиб, ҳозиргина яна бир мамлакатга қўндим. Инглиз тилида “оч” деган сўзга жуда ўхшайди, шунинг учун ҳар сафар номини айтсам, қорним очиб кетади! Бу ерда кубик-рубик, шарикли ручка ихтиро қилинган. Миллий таомларини эса қалампирсиз тасаввур этиб бўлмайди.[…]

Сербия бошкенти Белград кундалиги

Халқаро ижодий сафарим давом этмоқда. Янги мамлакат, янги кўчалар, янги учрашувлар… Ҳозир “Оқ шаҳар”даман. Бу Европа мамлакати, аммо Европа Иттифоқи аъзоси эмас. Пойтахтида Дунай ва Сава дарёлари туташади, жамоат транспорти эса мутлақо бепул! Бу ерда евро эмас, миллий валюта ишлатилади.[…]

Ям-яшил Молдова кундалиги

Молдова пойтахти Кишинёвдан салом ва дуоларим! Япон шоир дўстим Юсуке Мияке билан бир муддат шу минтақа бўйлаб ижодий саёҳат қиламиз. Кишинёвни кезарканмиз, негадир ўзимни болалик масканларига кириб қолгандек ҳис қиляпман: кенг кўчалар, яшил парклар, кўприклар, катта анҳор, хотиржам одамлар ва,[…]

Тифлис, июль, дўстлар

Бу шаҳар Кавказ тоғлари бағрида жойлашган, қадимий ва жуда бой тарихга эга марказлардан бири бўлиб, асрлар давомида турли империялар, савдо йўллари ва маданиятлар кесишган нуқта сифатида шаклланган. Унинг кўчаларида бир вақтнинг ўзида ҳам ўрта асрлар руҳи, ҳам замонавий ҳаёт нафаси[…]

Мармара бўйидаги Муданьяда ажойиб халқаро адабиёт фестивали

24-29 июнь кунлари Туркиянинг бетакрор, ям-яшил ва соҳилбўйидаги Муданья шаҳрида халқаро ижодий фестиваль бўлиб ўтди. Франция, Испания, Ироқ, Албания, Сербия, Тунис, Морокко ва бошқа мамлакатлар, Туркиянинг турли вилоятларидан шоир, ёзувчи, драматург, рассом, фотографлар келган жуда гўзал анжуман. Муданья Мармара денгизининг жанубий[…]