Бечорам…

Бечорам, устингда сиқувчилар мўл,
Бори эркимизни ютқаздик, тамом,
Олиминг камёб,
ғўр ўқувчилар мўл,
Қани саломингга валайкумсалом?!

Музей-тарихингни ёлғонлар бузар,
Ўртада қўлма-қўл милярд ва ул-бул,
Мукофот-у унвон олғонлар бузар:
Зоғча қайта-қайта бўлади булбул!
Нуқул бойларни-ю олийни алқар,
Балки усти ялтир, аммо таги нам,
Дўппи тор келганда валийни алқар,
Шулар эл бўлурми,
Бечорагинам…
Илло, то тирикмиз, мужда бор, йўл бор:
Оҳиста тебранур эрклик бешиги.
Ҳали ҳақ деганлар бўлавермас хор,
Ҳали у дунёнинг очиқ эшиги!

Leave A Comment

Your email address will not be published. Required fields are marked *