Танишинг: катта тилшунос олим, луғатшунос Насимхон Маматовнинг қизи, олима, таржимон, самимий мезбон Хуршида Маматова. Бир муддат Рауф Парфига йўлдош бўлган Хуршида опа жуда кўп ўзбекча шеърларни рус тилига таржима қилиб, нашр эттирган. Узоқ йиллар давомида Хуршида опа хонадони ижод, мушоира маркази саналган. Хуршида опаникида беминнат яшаган, у кишидан қўллов ва кўмак олган дўстлар, опага бот-бот қўнғироқ қилиб ё йўқлаб турсангиз, барака топасиз! Уйларига келсангиз, Р.Парфи ҳақида зўр хотираларни эшитасиз!