Ўтган яқин йиллар давомида биз митти жамоамиз билан хорижлик ижодкорларга меҳмондўстлигимизни намойиш этарканмиз, соғлом оила, кексаларни эъзозлаш, ёшларга чиройли насиҳат қилишнинг аҳамиятини эслатдик.
Биз чет эллик шоир, ёзувчи ва рассомларни заҳматкаш халқимиз ичига олиб кирдик.
Биз дунё хотин-қизлари меҳрибон опа-сингил эканини эслатиб, дунёдаги турли миллат оналарига самимий мулоқот учун йўл очдик.
Биз дунё шоир, ёзувчи ва рассомларини кўҳна тарихимизга олиб кирдик, беқиёс ҳунарманд халқимиз ижодига дунёни маҳлиё эттирдик.
Биз иқтидорли ёш рассомларимизни хорижлик мусаввирлар билан учраштириб, қайноқ ижодга илҳомлантирдик, ўзбекистонлик ёш ижодкорларни хорижлик профессионаллар билан боғладик.
Қани, бу ишларни энди ким давом эттиради? Мустақил ижодкорлар бирлашмаси, ижод мактаблари, агентликлар, уюшмалар, ижодий жамғармалар, вазирликлар, президент администрацияси, қанисиз? Ауууууу!