Тошкентдаги ҳамма адабиёт ва санъат музейларини кезиб чиққан Гулсанам бугун ўзи ўқиётган Жаҳон тиллари университетига таклиф қилди: иккита алоҳида учрашув-мулоқот бўлди. Ҳаммамиз инглизчамизни сал-пал яхшилаб олгандай бўлдик. Халқаро ижодий тажрибам, таржималар, резиденцияларимз ҳақида гапирдим. Савол сўраган фаол талабалар китобли бўлишди, жим эшитиб ўтирганлар ҳам ўзлари учун фойдали маълумот ва маслаҳат олишди, деган хаёлдаман.
Университет домлалари кучли саволлар беришди. Ҳаммамиз миллий масалалар, жумладан адабиёт ва таржима муаммолари муҳокама этилиб, таклифлар айтиладиган платформа йўқлигини тан олдик. Келаси йилдан балки шу даргоҳда катта ва муҳим ишларни бошлашга имкон бўлар, ким билсин! Факультетда бангладешлик Маҳмуд ҳам ўқияпти. Ўзбекистондаги ҳаёти ҳақида роман қоралаяпти экан. Келинглар, унга нима ёрдам керак бўлса, қўллаб турамиз!