Таровеҳда қоим тураркан, Парвардигор сўзларига қулоқ тутган кўйи Юрак билан астойдил тиллашса бўлади. Аниқроғи, юракни оғизга солганча, нурли лаҳзалару нафис ифор қўйнида ўз-ўзингизни Сирот кўпригида тургандай тутиш имкони бор. Бир титраб олмайсанми? Ғарч!! Юракнинг кичик парчаси кўчиб тушади. Шахсий гуноҳларинг ўз йўлига, омманинг ҳаққини адо этолмаган лаҳзалар учун куй! Ким лоқайдлигингдан хуноб бўлди, мазлум суялдими, адолат тарафи олиндими, эркинлик шабадаси тўсилдими, қўрқоқлик занжири узилдими? Ғарч!! Модомики юрагингдан бир парча қолган бўлса, оппоқ тонг-ла очиладиган топ-тоза кунлар давом этиши учун асраб қўй! “Иҳдинас сиротал мустақим” дея ўтин. Таровеҳга етказганига шукур!..