Ёлғонлар ва ёлғончилар

УзА “Улуғ айём олдидан барча соҳаларда юксак натижалар қайд этилмоқда” деб ёзибди. Бу юртда референдумлар, сайловлар ўтаверади-ю, аммо ёлғонлар ва ёлғончилар ўтмайди-я ҳеч. “Ёлғон ўтмайди” жумласидан ҳам икки маъно чиқаркан.

Янгиобод бозори

Эски-янги сотиладиган Янгиобод бозорига тушдим, янада кенгайибди. Уялибгина турган момолар ва шумшайган холалар, ҳорғинлик акси тушган боболар ва кўкси очиқ ўртаёш амакилар поезд йўлигача ёйма тўшашибди. Бир роман бошлаб қўйганман, қандай давом этади, қачон тугайди, билмайман. Бир учи шу бозорга[…]

Мана қаёққа кетаяпмиз

Ҳамма ютуқларни бир киши билан боғлаётганлар ҳамма нуқсонларга ҳам битта одам сабабчи деб айтишга куч топа оладими? Урра-урра ташвиқот кампанияларида бирорта танқидий гап кўрмаяпман. Тўғри, кўзим анча хиралашди, аммо шууруим ва қалбим эмас. Мана қаёққа кетаяпмиз:

Саида янгам

Чумоли уясидай, кеча-кундуз ғимир-ғимир одам аримайдиган, бемор юраги тўхташинигина кутишдан ўзга чораси йўқ тез ёрдам шифохонасида бир соат ичида икки банда омонатни топширди. Бирлари туғишган акамнинг аёли, иккинчилари ҳам узоқроқ қариндош… Жума жамоатида, таҳажудда, касалхона ҳовлиси-ю палата деразаси қаршисида шифо[…]

Қўйлиқ – Ўзбекистон

Кеча Қўйлиқ бозори тарафда ички ишлар ходимлари яна йўловчиларни тўхтатиб, паспорт ё ай-ди карталарини кўрсатишни сўраб юрибди. Осма метро тагида мардикорликка чиққан эркак ва аёллар ғиж-ғиж, машина тугул великда яқинлашганлар олдига ёпирилиб келишяпти. Берироқда милиция дўкон эгаларига йўлларни тозалатиб юрибди.[…]

Ҳайкалпараст сизни кўринг-у…

Аллоҳ ҳузурига кетгандан кейингина ҳайкал қўйиш, халқ шоири ё ёзувчиси унвонини бериш, ўлимидан сўнггина қадрлаш ва мукофотлашга чорлашдан ҳам муҳимроқ ишлар йўқми, биродарлар?! Агар мақсад бу таниқли ижод аҳлининг руҳини шод этиш бўлса, унда 1) чиройли тиловат қилиб, руҳларига бағишларкан,[…]

Дунё отли мардикорбозор

Гўдакдай тозафеъл ўзбек халқини хурсанд қилиш жуда осон: ўз пулига кўчасини асфальт қилиб берилса, етади! Дунё отли мардикорбозорга текисроқ йўлдан тезроқ кетволса, тезак ёқиб қора қозон қайнатиш учун озроқ пул топгач, қайтиб яна қудуқли уйига етволса бўлди!

Mitti hikoyalar

Совға “Илтимос, олинг, бу сизга” – Биринчи январь куни Муслима туғруқхонадан келинлик уйига тушаркан, қўлидаги чақалоғини атиги икки йилгина турмуш қуриб, туғмаслик тамғаси билан ҳайдаб юборилган, жовдираб турган қайинсинглисига узатди.   Орзу Азон овозини эшитиши ҳамоно савдосини тўхтатиб, масжидга ошиқадиган[…]

Ҳикоям қозоқ тилида

Қайырлы күн, достар! Азам ОБИДОВтың жан ауыртар мына бір дүниесін аударып салдым. Шет жақта тіршілік қамымен жүрген азаматтарымыз аман-есен елге қайтсын… ОРАЛУ Тіріңде қадіріңді білмеген елде, өлігіңнің де құрметі жоқ екен-ау… «Сорың құрғыр» дейін десем, енді құритын сорым да қалмаған[…]