Ўтган куни Ойнур опа катта боболари, маърифатпарвар, жадид, ўзбекистонлик талабаларнинг чет элда ўқиши учун мунтазам ҳомийлик қилган Саидносир Миржалиловга бағишланган китоб совға қилдилар, кеча учоқда тезда ўқиб чиқдим. Китобда Ҳамза Ҳакимзода ҳақида ҳам ўйлантирадиган маълумот бор. Бир гал у Саидносирбойга хат ёзиб, унда қандайдир ҳаққи борлигини эслатади. Яна бир ўринда Германияда ўқиётган талабалар стипендия, яшаш учун пул сўраб Саидносир Жалиловга хатлар ёзади, ўша ёқдаги яна бир талаба уйланиши учун маслаҳат ва пул сўрайди. Ҳозир чет элга ўқишга кетган талабаларнинг кўпи ўқишдан кейин ишлаб, пул топади, ўз уддасидан чиқади. У пайтлардаги талабалар эса пулга зориққанини ёзиб, бойларга хатлар ёзгани менга жуда эриш туюлди. Сиз нима деб ўйлайсиз?
Китобда яна бир кулгули жой бор: Ойбек домланинг рафиқаси Зарифа Саидносированинг аммалари диндор бўлишган экан, улар Зарифа опанинг ойисига дадалари (Саидносирбой) ухлаб ётганда мўйловларини қайчилаб ташлашни ўргатишаркан. ???? Китоб атиги 700 нусхада чоп этилган. Дўконларда бўлмаса ё ҳаммаси сотилиб кетган бўлса, мен ўқишга бериб туришим мумкин.