A video poem – Like a persimmon

Ҳар сафар ушбу қисқа видеони томоша қилсам, кўзларимга ёш келади.

Шеър баъзан қоғозда эмас, бошқа бир санъат тилида ҳам янада чуқурроқ яшай бошлар экан.

Ўтган ой Туркиянинг Муданья шаҳрида бўлиб ўтган халқаро ёзувчилар учрашувида Францияда яшовчи истеъдодли ижодкор Тўғче Дарвешоғли ва унинг жамоаси дунёнинг турли бурчакларидаги муаллифлар шеърлари асосида яратилган видеоасарини намойиш этди.

Улар орасида каминанинг инглизча шеъри учун тайёрланган ушбу видео ҳам бор эди.

Тўғче шеърият ва видеосанъатни уйғунлаштирган ишлари билан халқаро танловларда ҳам иштирок этмоқда. Унинг шеъримни ана шундай таъсирчан ва нозик ҳис этгани, унга янги нафас бахш этгани учун чин дилдан миннатдорман.

Ушбу видеони сизлар билан ҳам бўлишишни истадим. Баҳо беринг-чи.

Кимдирам Инстаграмда бўлишиб, мана буларни тэг қилса, Тўғче беҳад хурсанд бўларди:@tgckrbck/ @lesdervistourneurs

 

https://web.telegram.org/a/progressive/document5398047667936862509

 

 

Leave A Comment

Your email address will not be published. Required fields are marked *