Биринчиси, “Турк ҳаво йўллари” учоқларига чиққан хонимлар ва жаноблардан ташқари болаларни ҳам алоҳида айтиб эҳтиром қилади. “Хонимлар, жаноблар ва болажонлар, учоғимизга хуш келибсиз!” дейиш билан бошқача!
Иккинчиси, у турк ёзувчи ва шоирлари дунё бўйлаб фестиваль ва анжуманларда қатнашиши учун мунтазам бепул билет тақдим этади!
Учинчиси, у ўз мижозлари учун, 10 соатдан ортиқ аэропортда қолишга тўғри келиб қолса, бепул туристик саёҳат, нонушта ва тушлик ташкиллаштиради!