Мезбон оилага мактуб

Австралиядан Намангандаги мезбон оиламизга мактуб

Азиз Кумуш, Юлдузхон, Хуршида, чақалоқ ва Илҳом!

Бугун электрон почта манзилингизни топиб олдим. Икки йил аввал уйингизда меҳмон бўлиш мен учун унутилмас хотира бўлиб қолган. Меҳмондўстлигингиз ва меҳрибонлигингизни, уйингиздаги самимий суҳбатларни ҳали ҳам илиқлик билан эслайман.

Ҳануз китоблар ёзишда давом этяпман. Яқинда болалар учун расмли китобимни тугатдим, ҳозир эса ўсмирлар учун фаришталар ҳақидаги фантастик асар устида ишлаяпман. Иккита итим бор: қариб қолган Шампань ва доимо шўхлик қилиб юрадиган Мишчиф. Сидней денгиз бўйида жойлашган, саккиз миллион аҳоли яшайдиган ва 200 дан ортиқ тилда сўзлашиладиган гўзал шаҳар. Бу ерда дунёнинг турли бурчакларидан келган муҳожирлар яшайди, аммо ҳали бирорта ҳам ўзбекни учратмадим.

Сизларни тез-тез эслайман. Хатим нусхасини Аъзамга ҳам юборяпман, чунки почта манзилингиз тўғри эканлигига ишончим комил эмас. Барчангизга, айниқса чақалоққа, соғлиқ, бахт ва омад тилайман.

Меҳр билан,

Патришия Бернард
Сидней

Leave A Comment

Your email address will not be published. Required fields are marked *