Ҳар куни бир янги ташкилот тузилиб, президент қарорлари асосида бюджетдан миллиардлаб пул ажратилаётган Ўзбекистонда Навоий музейини эпақага келтиришга пул йўқ. Ёки, аслида пул ажратилиши ҳақида қарор бор, аммо пул ҳалиям ўтмаган. Йўқ пулни ҳавода у ёқдан-бу ёққа ўтказилармикин? Ёинки, пул ўтди деб қарор чиқарилади-ю, ярим йил, бир йил ўтгач, чўнтакларга бўлишволинармикин? Худди 1000китобчилардай, пул ўтмаса ҳам ноилож “заҳирадаги” фонддан ишлатиб тургани каби!