Бугун ёзувчи, шоира ва тадқиқотчи Нодира Рашидова вафот этди.
У — шоир Ўткир Рашиднинг қизи, Усмон Носирнинг жияни эди. У айниқса Усмон Носир меросини асраб-авайлашга умрини бағишлади. Икки жилдлик «Усмоннома» асарини нашр эттирди.
Нодира опани кўп ҳақиқатларни айтгани, сохталикларни очиқ фош қилгани учун ҳам яхши кўришмади. Аммо ҳақиқатга содиқлик ва виждонли қалам эгаси сифатидаги фазилатлари унинг ҳақиқий мероси бўлиб қолади.
Катта авлод ижодкорларини ҳаётлик чоғларида ҳам йўқлаб туриш, суҳбатлашиш, дуоларини олиш ва меҳнатларини қадрлашни ўрганишимиз керак. Улар билан ўтказилган ҳар бир сония келажак учун сақланиб қоладиган бойликдир.
Нодира Рашидованинг оила аъзолари, яқинлари, шогирдлари ва уни ҳаётлигида эъзозлаган адабиёт аҳлига чуқур ҳамдардлик билдираман.
Жойлари жаннат, руҳлари шод бўлсин!

