Янги таржима китобдан

Ҳаётингиз қандай кечиши ресурсларингизни — вақтингиз, пулингиз, куч-қувватингизни — қандай тақсимлашингизга боғлиқ. Ана шу танлов ҳаётингизни орзу қилган йўналишга бошлаши ҳам, ёки кутганингиздан мутлақо бошқа манзилга олиб бориши ҳам мумкин.

Кўпчилик беихтиёр мазмунсиз ва бахтсиз ҳаётга сармоя киритиб қўяди. Бу бир кунда юз берадиган ҳодиса эмас, балки ҳар куни қабул қилинадиган кичик қарорларнинг йиғиндисидир.

Менимча, бундай ҳолатнинг асосий сабаби ресурсларни нотўғри тақсимлашдир. Ҳаётимиз қаерга қараб кетиши кўпинча айнан вақт, пул, куч-қувват ва эътиборимизни нимага сарфлашимизга боғлиқ.

Leave A Comment

Your email address will not be published. Required fields are marked *