Йиллар давомида ўзбек адабиётини дунёга олиб чиқиш ва жаҳон адабиётини Ўзбекистонга яқинлаштириш йўлида холис меҳнат қилдим.
Адабиёт ва санъатни ривожлантириш мавзусида мақолалар ёздим, юзлаб таржималар қилдим, халқаро адабий тадбирлар ва ижодий лойиҳалар ташкил этдим, ёш ижодкорлар учун имкониятлар ҳақида мунтазам ахборот улашдим.
Буларнинг катта қисми бир жойда — менинг сайтимда жамланган.
Бу ерда сиз:
• юзлаб таржималарни;
• адабиёт мустақиллиги, ҳақиқий ижодкор ҳақидаги мақолаларимни;
• халқаро ижодий саёҳатномаларимни;
• видеолар, лойиҳалар ва бошқа кўплаб материалларни топасиз. Сайтда мунтазам янги материаллар ҳам эълон қилиб борилади.
Агар сиз замонавий, мустақил фикрлайдиган, дунё билан мулоқот қиладиган ҳақиқий ижодкор бўлишни истасангиз, ушбу сайт сиз учун фойдали манба бўлади.
Илтимос, уни халқаро адабий алоқаларга, таржимага, эркин фикрга ва ижодга қизиқувчи дўстларингиз билан ҳам улашинг. Раҳмат!

