Ёзувчи дўстим Шукур Жаббор бир куни ҳар хил ҳайвонларнинг боласи қандай аталиши борасида пост қилди. Масалан, мушукнинг боласи хумпар (хом бар) бўлади. Мен “лигр”, “тигон” нима деб сўрадим, ҳеч ким билмади. Бу сўзларни ўзим ҳам 15 йилча аввал Ўзбекистонда яшаган америкалик ёзувчи дўстим ишлатганида билволган эдим.
Дунёда кўпчилигимизнинг хаёлимизга келмаган жониворлар бор. Мисол учун, яглион, леопон отли ҳайвонлар бор. Аслида биз уларнинг ота-онасини биламиз. Леопон – эркак леопард ва урғочи шернинг боласи; яглион эса эркак ягуар ва урғочи шер боласи.
Расмдаги бу ҳайвон – тигон: эркак йўлбарс ва урғочи шер боласи. Эркак шер ва урғочи йўлбарсдан туғилган ҳайвоннинг номи эса лигр бўлади. Ана энди сиз ҳам билволдингиз! Ё билармидингиз?
(Расм Интернетдан олинди)