“Юсуке, осмонда ҳам светофор борми? Самолётлар тўқнашиб кетмаслиги учун бир-бирига йўл берадими?”-деб сўрайман шоир ва учувчи дўстимдан.

У кулади. Кейин бир марта ғайритабиий, нотаниш учар жисмни кўргани ҳақида гапириб беради. Икки ҳафта бирга яшадик, адабий учрашувларда қатнашдик, учдик, кулдик, баъзан йиғладик, шаҳарларни пиёда кездик. Йўл эса бизни янада яқинлаштирди.

Кеча Юсуке Токиога қайтиб кетди. “Бирга ўтказган кунларимиз учун мендан рози бўл”, дедим хайрлашаётганда. Илгари Ўзбекистонда кўрган яхшиликларини қандай қайтаришини билмаслигини айтарди.
“Нафақага чиқсанг, учоғингга дўстларни чиқариб, ҳали кўрмаган юртларимизни бирга кезамиз”, дедим.
Йўлларимиз яна кесишсин, Юсуке. Омон бўл, дўстим!

