Ўроз Ҳайдар омон бўлсин!

2008 йили Ҳиндистоннинг Ассам штатида нашр этилган ўзбек шеърияти антологияси. Шоир Праяг Сайкиа ассам тилига ўгирган. Бу китобчага 2004 йили Тошкентда чиқарганим инглиз тилидаги шеърий антология асос бўлган. 2005 йили биринчи марта Ҳиндистонга борганимда бир мушоирада ассамлик таржимон Кришна Дулал[…]

Маркус Кёле: “Мен ижтимоий тармоқда йўқман”

Австриялик шоир Маркус Кёле: “Мен ижтимоий тармоқда йўқман, кўпроқ китоблар ва дўстлар даврасидан топасиз!” Бугун у ўзбекистонлик ижодкорлар учун семинар ўтказади. Кимдирам қатнашяптими? Халқаро адабий муносабатлар шунақа тадбирларга келишдан бошланади!

Oр қилмаймиз!

Нормал, демократик давлат кино, маданият, адабиёт соҳасига – гарчи одамлари ҳартомонлама билимли, бутун ва саводли халққа айланиши учун зарур бўлса ҳам – бюджет маблағини сарфламайди, қайтанга ўшандай илғор жамиятда бу соҳанинг эркин ва мустақил ривожланиши учун барча қонуний йўл ва[…]

Кошки билмасайдим!

Адабиёт соҳасида Нобель мукофотини олган энг кекса ёзувчи Дорис Лессинг бўлади. “Ройтерс” ахборот агентлиги мухбири унга Нобель олганини айтиб, табриклаб кетаётган пайт Лондондаги уйи остонасида тушган бу суратга. 88 ёш эди ўшанда. Мен Ўзбекистонда уюшмага аъзо бўлолмай доғда куйиб ўлган[…]

Лириклайнда уч шоир

Эсингизда бўлса, Берлиндаги “Лириклайн” жаҳон шеърият платформаси ҳақида ва унда йиллардан буён ягона ўзбек шоири борлиги ҳақида бир неча бор ёзганман. Мана, Гёте институти тавсияси билан яна 2 ўзбек кирибди. Бу платформага ҳозирча дунёдаги 1646 шоир, 93 тилда ва таржималари[…]

Кузги дастуримиз учун кимлар керак?

Кузги халқаро ижодий дастуримиз учун Бизга Тошкент шаҳрида яшовчи мезбон шоир ва ёзувчилар керак! Улар чет эллик меҳмон ижодкорларни ўз хонадонларида яшашга таклиф этадилар, ўзаро дўстлашадилар, бир-бирларининг асарларини таржима қиладилар. Кузги ижодий дастуримиз учун бизга (оғзаки ва ёзма) таржимонлар керак![…]

Росен билан бир кун

Нью-Йоркдан шўро адабиёти ва киноси тадқиқотчиси, санъатшунос профессор Росен Джагалов Тошкентга келди. Ёзувчи Эркин Аъзам унга инглиз тилига таржима қилинган китобини совға қилди. Таржимашунос Хуршида Муҳаммад ва рассом Гулзода у билан ўзбек адабиёти тарихи ва рассомчилиги ҳақида суҳбатлашишди, шўро даврида[…]

Туркман президенти ва шоири

2011 йил Туркманистон президенти Ўзбекистонга келган. Ташриф ва тадбирлар Тошкент ё Самарқандда эмас, балки айнан Бухорода бўлиб ўтган. Дўстимнинг айтишича, бунга туркманнинг буюк шоирига бўлган ҳурмат-эҳтиром сабаб бўлган. Топишмоқ: 18-аср ўрталарида Бухоронинг Кўкалдош мадрасасида ўқиган ўша шоир ким эди? Сизнингча[…]

Ё нормал таржимон йўқ деб юраверасизларми мени айблаб?

Бу ёқда эса мени 1000китобчилар фалон китобни таржима қилиб беринг, деб қистаяпти, нохолис экансиз деб айблаяпти. Булар принцип, тутуруқ деган нарсалар борлигиниям билмайди. Ахир уларнинг танқидчиси, очиқ ва ҳалол ишлашга ундовчиси бўлсам, қандай қилиб нўноқ жамоасига қўшилволишим мумкин? Ичимизда бўлса,[…]