In Vietnam about us…

Вьетнамда биз ҳақимизда илиқ хотиралар ёзишмоқда. Алҳамдулиллаҳ, элларни элларга бирлаштиришда ёнимда турган ҳамма дўст-у қадрдонларимга минг раҳмат! Кимнидир тинчлик ва дўстлик йўлида янги ташаббусларга илҳомлантиришдан ҳам ортиқ яхшилик борми? Вьетнамлик шоира Кйў Биҳ Ҳау Ўзбекистонда қатнашган ижодий резиденция дастури таассуротларини[…]

Индонезия, Ниа дўстим, Жогжа саргузаштлари…

Индонезия — дунёдаги энг йирик ороллар давлати. Мамлакат таркибида 17 мингдан ортиқ орол бор. Агар ҳар бир оролда бир кундан меҳмон бўлсангиз, ҳаммасини кўриш учун 50 йил керак бўлади! Индонезия аҳолиси 280 миллионга яқин бўлиб, 240 миллиондан ортиғи мусулмон. Бироқ[…]

Анна Олдфилд, Зулхумор ва уларнинг антологияси

Танишинг: Анна Олдфилд! Баъзи ижодкорлар бу америкалик адабиётшунос 15 йил аввал келганда уюштирганим учрашувни эслашса керак. Ҳозир Анна Тошкентда олима дўстим Зулхумор Мирзаева билан АҚШда чоп этилаётган инглизча ўзбек насри антологияси бўйича муаллифлик ҳуқуқини олиб, муаллиф ва таржимонлар билан учрашувлар қилмоқда.[…]

Иброҳим Ғофуров

Ўзбекистон ўзининг энг таниқли таржимонларидан бири — Иброҳим Ғофуровни йўқотди. Унинг Достоевский, Ҳемингуэй, Маркес, Жойс, Айтматов ва бошқа кўплаб буюк ёзувчилар асарларининг жуда гўзал ўзбекча таржималари орқали бир неча авлод китобхонлари жаҳон адабиёти хазиналари билан танишди. Бу расмга 2019 йили[…]

Сингапур саёҳатим: янги дўстлар, китоблар…

Жуда кичик ҳудудга эга бўлса-да, дунёдаги энг ривожланган давлатлардан бири ҳисобланади. Қисқа вақт ичида оддий порт шаҳридан глобал молиявий ва технологик марказга айланган. Бу давлат коррупцияга қарши курашда дунёда энг кучли тизимлардан бирига эга. Порахўрлик нималигини ҳеч ким билмайди 😁 Шунинг[…]

Малайзия, Ниаҳ халқаро фестивали, дўстлар дийдори

Куала-Лумпурдан салом ва дуоларим! Бугун Хитойнинг Гуанчжоу шаҳри орқали Малайзия пойтахтига етиб келдим. Шаҳар номи малай тилида «лойқа дарёлар туташган жой» дегани. У XIX асрда қалай қазувчи кончилар қишлоғи сифатида пайдо бўлган, бугун эса Жануби-Шарқий Осиёнинг энг замонавий ва кўп[…]

Short stories by Azam Abidov in English

Ҳозир китоб чиқаришдан осони йўқ: пулини тўлайсиз, дарров босиб беришади! Камина аллақачон у босқичдан ўтиб кетди. Энди менга тўлашмаса, китобим чиқмайди. Сизгаям маслаҳатим шу: ижодий меҳнатингизни қадрланг. Хуллас, митти ҳикоялардан иборат яна бир инглизча китобимни Амазонга қўйдим. Ўзбекистон ҳикояларини инглизчада[…]

Шекспир оиласи ҳақидаги роман ўзбек тилида!

“Ҳамнет” романи ўзбекча таржимасини якунладим. Асар муаллифи — замонавий инглиз адабиётининг энг ёрқин овозларидан бири бўлган Мэгги О’Фаррелл. “Ҳамнет” — муҳаббат, йўқотиш, оила ва хотира мавзуларини чуқур, таъсирчан ёритувчи тарихий роман. Асар буюк драматург Уильям Шекспир оиласи ҳаётидан илҳомланиб ёзилган,[…]

UzLAB to be featured in Historic Artists’ Homes & Studios

UzLAB дунёга бўй чўзишда давом этади! Дўстлар, сизларни йирик халқаро ижодий платформа саналган “Historic Artists’ Homes & Studios” ташкил этаётган ижодий мерос ва санъат яратиладиган ҳамда сақланадиган маконларга бағишланган онлайн сессиялар туркумига таклиф қиламан. Бу ёзувчи ва шоирлар, рассомлар, маданий ташаббускорлар[…]