Лондондаги журнал биз ҳақимизда

Лондондаги журналда эса Эндрю Станиланд дўстимизнинг жадид шеърияти таржимаси, Ойбек уй-музейидаги тақдимот-мушоира ҳақидаги мақоласи чиқди.

Хуршида опадан янги китоб

Хуршида опаникига бордим, халқаро ижодий резиденция аъло даражада ўтди, деб мақтадилар. Ўзлари Қўқонда бўлганлари учун қатнашолмадилар, бу сафар давраларни гуллатиб, ҳаммани шўх рақсга чорлайман, дедилар. Оталари, 80 дан ошгач ҳам кеча-кундуз китоб титиб, зиё тарқатиш ва илм билан машғул бўлган[…]

Гулнора опа ва оқсаётган ижодий бирдамлик

Ўзбеклар ичида қилаётган лойиҳаларим, таржималаримдан ич-ичидан хурсанд бўладиганлар, қўллайдиганлар саноқли, шулардан бири мана шу рассом ва адиба Гулнора опа бўладилар. Инглизчада бемалол сўзлашадилар ва ёзадилар. Резиденция дастуримиз кунлари шамоллаб қолиб, қатнаша олмадилар, аммо гоҳ молиявий, гоҳ маънавий ёрдам таклиф этиб,[…]

Yusuke Miyake’s Uzbekistan diary

Юсуке Мияке Ўзбекистон кундалигининг охирида ёзяпти: “Ўзбекистонда кўрган яхшиликларимни қандай қайтараман?” https://note.com/kajinteki/n/n30d5182ee504 https://note.com/kajinteki/n/n3d2ea9057abc https://note.com/kajinteki/n/n50aecd0d970a?sub_rt=share_b https://note.com/kajinteki/n/n4a0a1e8f8705 https://note.com/kajinteki/n/n6d5f9631a451?sub_rt=share_b https://note.com/kajinteki/n/n920a1e328537?sub_rt=share_b  

Роҳила Сиддиқ: Қалб тилида сўзлашдик

РОҲИЛА СИДДИҚ: Ўн беш кунлик ҳайрат сувратини чизгим келаётир, аммо эплолмаяпман… Бешта қитъа шоирлари ичида мен ҳам бор эдим. Овозим уларнинг овозига қўшилиб ватан бўйлаб жаранглади! Ҳар бир меҳмон Тошкент, Фарғона водийси, Самарқанд бўйлаб уюштирилган учрашувларда кўзларидаги ҳайратлар гулхан бўлиб[…]

Эндрю билан Ойбек музейида учрашув

Қизлар, йигитлар Эндрю Станиланд билан жадид шеъриятини ўзбек ва инглиз тилларида галма-галдан ўқишди. Шом пайти Ойбек домланинг уй-музейлари янада гўзаллашиб кетди. Эндрю музейни аслида Ойбек ва Зарифа Саидносир уй-музейи деб номлаш керак экан, дея зўр таклиф берди. Савол берганлар ва[…]

“Жим турмайдиган одамлар”

Ҳозирги кўргазмалардаги расм ва инсталляцияларда битта мавзу эмас, турли фалсафий қарашлар жамланганини кўрасиз. Шеъриятда ҳам шундай. Мавҳум бир рангли суратга қараб, мавҳум шеърлар ёзворгингиз келади. Ўн йиллар аввал Британия кенгаши Алматида ўтказган ижодий семинарда биринчи марта расмга қараб шеър ёзгандим.[…]

Таржимон кўзи ила

Таржимон Дилмурод Усмоновдан адабий таржима ҳақида ажойиб мақола: “Учинчи мен кўриб чиққан таржима бу Эркин Азамнинг “Алвидо эртаклар” асарининг таржимаси. Бу таржима сифат даражасидан юқоридаги хар иккала таржималардан анчайин баланд. Айни пайтда бу китобни ўқиш жараёнидаман. Ҳозирга қадар (1-6-бетларда) учраган[…]