Дэвид Маккёрди ва Фан Ке Май

Танишинг: Дэвид Маккёрди, Ҳонгконгдаги энг таниқли шоирлардан, қачонлардир адабиёт фестивали директори бўлган. Асли Шотландияда туғилган, болалиги Ҳонгконгда кечган. Accidental Occidental (2005) ва “Ancestral Worship”(2014) китоблари машҳур. Антиквар автомобилларга қизиқади, эски-туски машиналарни тузатиб юради. Ҳонгконгдан ҳеч қаёққа кетгиси йўқ. Рафиқаси, рассом,[…]

Испан ёзувчиси Мануэль Вилас

Танишинг: Мануэль Вилас, машҳур испан ёзувчиси ва шоири. Испанларга мазза-да! Дунёда 600 мингга яқин испанча сўзлашувчи киши яшайди, ярим миллионга яқинининг она тили – испан. Испанияда босилган китоб тез орада бутун Жанубий Америкадаги дўконларга ҳам етиб боради. Мануэль бугун Ҳонгконгда[…]

Австралиялик ёзувчи Пэтрик Ҳолланд

Пэтрик Ҳолланд, ёзувчи. 1977 йили Австралиянинг Квинсленд штатида туғилган, 5 йилдан буён Ҳонгконгда яшаб, университетда бадиий ижод сирларини ўргатмоқда. Воқеалари Вьетнамнинг Ҳошимин шаҳрида кечадиган одам савдосига оид “Митти зимистон хона” ва Австралиядаги бушренжерлар (ҳукумат таъқибидан қочиб, чакалакзорларда яширинган маҳбуслар) ҳақидаги[…]

Tarjima qilganim Erkin A’zam kitobini qayerdan sotib olsa bo’ladi?

Бухоролик инглиз тили ўқитувчиси Мубашира Баротова ёзувчимиз Эркин Аъзам “Шовқин” романининг камина қилган таржимасини жуда чиройли ва очиқ таҳлил қилиб берибдилар. Кўпроқ танқид қилганлар. Барака топсинлар! https://journal.fledu.uz/uz/erkin-azamning-shov%d2%9bin-romani-tarzhimasida-millij-harakterga-hos-hususiyatlarning-berilishi/ Инглиз тилидаги аннотациялар ва ё Амазонда таржимон сифатида каминани кўрсатишмаган. Аммо УзА бир[…]

“Кеча” француз тилида

Чўлпоннинг Стефан Дюдуанон французчага ўгирган китобини сотиб олдим. Барака топ, Стефан! Merci beaucoup, Stephane Dudoignon! Мана, қандай лойиҳалар ва китоблар (таржимаси, нашри, тарғиботи) учун халқ пулидан ажратса арзийди! Бизникилар фақат чет эл адабиётига ёпишиб олган, униям рус тилидан қилади асосан.[…]

Низомиддин Мадраҳим

Низомиддин Мадраҳимнинг “Кўнгил кенгликлари” тўпламини ўқидим. Яхши сатрлари бор экан: Бу ҳаёт мисоли кўрик- танловдир, Тириклар ичида ўлик танловдир. Ҳамма ғалабага тиккан кўзини, Танловнинг биргина шарти – алдовдир. Ёхуд: Қиличларнинг ўрнига Тилни ўйнатмоқдамиз… Ва ё: Қорни оч одамга нон ширин,[…]

Кристофер таржима қилган ўзбек шоираси ким?

​Шоир Кристофер Меррилл биринчи марта Ўзбекистонга келганда наманганлик бир шоира дўстим Янгиқўрғон Поромон қишлоғида жойлашган Робиддин Исҳоқ уй-музейига олиб чиқиб, зўр ижодий-мусиқий учрашув ташкиллаштирганди. Ўша куни шоиранинг ҳали мактабга чиқмаган Зебунисо отли қизчаси ёддан шеър айтиб, Кристоферни қойил қолдирган. У[…]

Дўстбек Сулаймонов китоби

​Ёзувчи Дўстбек Сулаймонов адабий суҳбатлар ва мақолалардан бир гулдаста тузиб, камина билан қилинган узун онлайн учрашув тафсилотларини ҳам киритибди, барака топсин! Ҳали китоб қўлимга тегмади, аммо яхши суҳбатлар чиққан бўлиши керак, деб ўйлайман ва ёзувчини табриклайман. Шундай китоблар чиқаришни режасига[…]

Чақин: Мурод Човуш

​Ёзувчи акам Мурод Човуш зўр нарсалар ёзади-да! Услуби, фикрлаши бошқача! Америкада бир муддат тажриба орттиргани сезилиб туради! ЧАҚИН Режиссёр Стефан Карамзанинг (аслида, Стивен Карам) “Қалб ҳиссиётлари” фильмини октябр ойида кўрдим. У 14 эпизоддан шаклланган. Режиссёр Рене Декартнинг “Қалб ҳиссиётлари” китоби[…]