Эккан ниҳолингнинг қандай гуллаётганини узоқдан туриб кўриш ҳам катта бахт экан.
Австралиялик дўстимиз Марк ва филиппинлик Элис ҳозир Мексикадаги халқаро адабиёт фестивалида учрашиб, Ўзбекистонда биргаликда бошлаган резиденция дастуримиз, учрашувларни ҳам ёдга олишмоқда.

Экканимиз дўстлик дарахти бугун гуллаб, янги шохлар чиқаряпти!
Ҳозир ўзим ҳам ижодий сафардаман. Ҳар бир янги борган мамлакатда яна ижодкор дўстларимни Ўзбекистонга таклиф қиляпман. Ўзбек ижодкорлари дунёга чиқа олмаяпти, аммо дунё юртимизга келиб, улар билан кўп зарур нарсаларни бўлишиши мумкин.
Бугун Ўзбекистонга эркин адабий учрашувлар, янги дўстликлар ва дунё билан очиқ мулоқот жуда керак! Жудаям!

