Ғаниматим…

Гурс қулайди чинорим, Дард ҳилпирар шохида, Учар ёғоч суворий Елкамнинг ардоғида. Ҳар қўмсаган маконда Жон тирик-да бўл қўноқ. Умр отлиқ дўконда Ғаниматим, қарқуноқ. Ярабсан-ку азамга, Афсус чекмоқми афсун? Келмасанг жанозамга Ҳечам бўлмасдим маҳзун. Мен кетаман Худога, Сен тирик-да бўл иноқ,[…]

Афу эт…

Таровеҳда қоим тураркан, Парвардигор сўзларига қулоқ тутган кўйи Юрак билан астойдил тиллашса бўлади. Аниқроғи, юракни оғизга солганча, нурли лаҳзалару нафис ифор қўйнида ўз-ўзингизни Сирот кўпригида тургандай тутиш имкони бор. Бир титраб олмайсанми? Ғарч!! Юракнинг кичик парчаси кўчиб тушади. Шахсий гуноҳларинг[…]