Танишинг: Ник Уолмсли!
Бугун Тошкентда Марказий Осиё, хусусан, ўзбек адабиётининг билимдони, британиялик дўстим Ник Уолмсли билан жуда ёқимли учрашув бўлди.
Унинг Навоий ғазалларини инглиз тилига таржима қилгани, ўзбек адабиёти тарихи ва адабий жараёнлар ҳақидаги чуқур билими мени ҳайратлантирди. Ҳатто, баъзи жиҳатларда у ўзбек адабиёти тарихини кўплаб ўзбек олимларидан ҳам яхшироқ билади, десам муболаға бўлмаса керак.
Унинг Ўзбекистондаги айрим лойиҳалар билан ҳамкорлик қилиб, миллий адабиётимизни халқаро миқёсда тарғиб этишга ҳисса қўшмоқчи эканидан хурсандман.
Никка барча ишларида омад тилайман. Келгусида биргаликда қизиқарли адабий лойиҳаларни амалга оширишимизга умид қиламан!

