Роппа-роса беш йил аввал унинг ўзи Тошкентга келиб, шахсий кўргазмасини ўтказганди. Мана энди “Алп” нашриётидагилар китобини чиқаришибди, баракалла!
Лекин даврада муаллиф йўқ, экранда видеосини кўрсатишди. Ҳамид Исмоил, Муҳаммад Солиҳ каби мамлакатга киритилмайдиганлар рўйхатига қўшишдимикин, деган хаёл ўтди.
Мен бу “Рассом Туз” билан биринчи марта Берлинда яшаганимда кўришганман. Ачитиб, ростини ёзади. Яхши ёзади.
Китобида илмий-фантастик воқеалар орқали ўқувчини 1984 йилги Тошкентга олиб боради. Асарда келажак олимларининг вақт машинаси ёрдамида ўтмишга назар ташлашга уриниши, Эйнштейн ва Пикассо билан боғлиқ қизиқарли тафсилотлар баён этилади. Романнинг марказида эса совет давридаги Тошкент, унинг илмий ва маданий ҳаёти туради.
Телефонимдаги иловани титкилаб, пул ўтказгунимча, инглиз тили билимдони, барака топгур Аббосжон Ҳакимов “сизга совға” деб битта китобни қўлимга тутқазди 😊
Сизлар ҳам олиб ўқинглар!
Муаллиф билан эса яна Тошкентда кўришиб, суҳбатлашиш насиб қилсин.

