Мосуд Маннан: Рафиқ

Бангладешнинг Ўзбекистондаги элчиси Мосуд Маннан жаноби олийлари бир неча йилдан бери икки халқ ўртасидаги муносабатларни, хусусан адабий алоқаларни ривожлантириб келмоқда. Бадиий асарлар ҳам ёзиб туради. Ихчам бир шеърини инглиз тилидан таржима қилдик.

Рафиқ

 

Рафиқ деганлари бўлади ҳар хил –

Ёш, кекса, хунукфеъл, ширинсўз, сархил.

Ўхшаш бўлса авло фикр-у идроки,

Фақат йўқ дунёда ҳеч дўсти боқий.

 

Кун келиб дўстга ҳам дейсан алвидо,

Ўлим – чигал унсур – этгайдир жудо.

Азизим, жонимни этгувчи ишғол,

Қайта кўришгунча шодон ва хуш қол!