Кеча юртимизнинг Буюк Британиядаги туризм элчиси Sophie Ibbotson билан сентябрда Тошкент ва Бухорода бўладиган Ипак йўли халқаро адабиёт фестивалига тайёргарлик, ижодий резиденция, адабий агентлик, мустақил адабий-маданий лойиҳалар ҳақида гаплашдик.
Ижод мактаблари, Pegas ёшлар гуруҳи, ёш ижодкорлар кенгаши ва дунёга чиқишни кўзлаган эркин шоир ва ёзувчи дўстлар, ноширлар, кутубхона ва музей ходимлари, бу фестиваль атайин сиз учун ҳозирланяпти! Унда тақдимот қилишни, спикер сифатида иштирок этишни истасангиз, зудлик билан Софи билан боғланинг! Менинг ўнлаб лойиҳаларим ва ташаббусларимдан қилт этмаган ҳукумат ва давлат ташкилотларимиз ҳеч йўқ у ва бошқа хорижлик дўстларимизга қулоқ солаётганидан хурсандман!
Яшасин, Софи ва унинг командаси! У мени украиналик ва бошқа кўплаб ижодкор дўстларимни Ўзбекистонга таклиф қилиб, тўхтаб қолган ягона резиденция дастуримни қайта бошлашимгаям катта илҳом берди!