Раҳматли рассом акам Шавкат Музаффарнинг “Муштум”да чиққан Абдурауф Фитрат домланинг қизлари Севаргул опа билан қилган катта суҳбатидаги мана бу ўрин диққатимни тортди: “Бухорода Фитрат музейи очилди… 1996 йил тантанали равишда очилган музейнинг ленталарини кесгандик. Бироқ кўп ўтмай музей биноси сотилиб кетиб, кесилган лента эсдалик бўлиб қолди.”
Бухородаги Фитрат музейи қаёққа йўқолди? Музейларни ҳам бемалол сотиб юборадиган миллатми бўлиб қолдик?!