Италия шеъриятидан митти таржима

Алда Мерини
(1931-2009)

Таваллудим кўклам, кун йигирма бир,
Телба-тентак бўлиб туғилмоқ надир,
Чимзорнинг бағрини ёрмоқ қасдида
Бўрон занжирларин силтаб узадир.

Прозерпина – мулойим хоним
Майин ёмғир устида хол-хол
Майса, буғдойларга боқади,
Дуо-илтижоси, эҳтимол –
Мудом тунлар ёши оқади.