Непал пойтахти Катмандудаги “Red Panda Books” нашриётида 101 мамлакатдан 297 шоир шеърлари жамланган антологияга каминани ҳам киритишибди.
Биз Баҳром Рўзимуҳаммад билан “Илонбалиқ”, “Қуш тили” номли халқаро антологиялар чиқаргандик. Раҳматли шоир Муҳаммад Ғаффор нашриёт босишни орқага суравергани учун “китобимизни қачон чиқарасан?” дея директор билан урушгани борганди.