Жилмайиш учун куч

Бу – наманганлик фермер Ёқубжон ака. Илгари ҳисобчи бўлган, 10 йил умрини кунлик иш излаган бечораларга берди. Энди экин экаман, балиқ боқаман, ишсизларга иш бераман деб сочи оқарди, бир кўз гавҳаридан айрилди. Юмушим тезроқ битсин деб пора бермади, йиғинларда ҳақ сўзни айтди, ҳеч кимга ёқмади. Бугун уни фермерлар мажлисига чақиришмайди, ҳокимиятдагилар эшитишмайди; нуқул солиқчилар, МИБчилар безовта қилади. Ёқубжон ака эса жилмайиш учун ҳалиям ўзида куч топади.