6 йил аввал 9 август куни Нью Йоркда эдим. Узоқ учиб, толиқиб меҳмонхонага келганимда хонадаги мана шу митти китоб жавонинини кўриб, уйқум қочиб, чарчоғим ҳам чиқиб кетган! ????
Энди тасаввур қилинг: Ўзбекистон меҳмонхоналарида ҳам хоналарга мана шундай жавончалар қўйиб чиқишса, унга кимнинг қайси китобини қўйишлари мумкин?
Ахир чет элликлар ўзбекча ўқимайди, ўзбек адибларининг эса таржима қилинган асарлари деярли йўқ. Китоб чиқариш, китобхонлик, таржима соҳасида қанчалик нўноқлигимиз тобора сезилиб қолмоқда.
Остонада ё бошқа пойтахтларда Навоий ҳайкалини ўрнатиш ҳам бу муаммонинг ечими бўлолмайди!