Менимча, ақли-хуши жойида, тўрт мучаси соғ, аммо уйи ва оиласи йўқ бир эркак киши яхши шеър, мақола ё ҳикоя ёзса, ё яхши таржималар қилса, уни “нега ҳалиям уюшмага аъзо эмас” дея ўкиниш ва халқ ҳисобидан, яъни бюджетдан уй олиб беришга даъват этиб, депутатлару ҳамқшилоқларини чорлаб, “ёрдам кампанияси” уюштириш асло тўғри иш эмас!
Яхшиси, ўша ЭРКАК ижодкорга тегманг, тинч қўйинг, беҳуда умид уйғотиб, ҳафсаласини пир қилманг, ҳаёт йўлидан чалғитманг! Ижарада юриш, қоровуллик ортидан ҳалол кун кўриш уйли бўлволиб қип-қизил маддоҳга айланишдан афзал. Чалдевор дунёда мардона ўз уддасидан чиқяптими, унга тегманг, бошини тик тутиб яшашда давом этсин!
Мабодо ўша эркак деб турганимизнинг ўзи “ёрдам кампанияси”га ишора қилган бўлиб чиқса, унда у “эркак” ҳам, “яхши ижодкор” ҳам эмас.
Сиз нима деб ўйлайсиз?
(Сурат Интернетдан олинди)