Комилжон Солибеков: тил муаммоси чатоқ

Қозоғистонлик шоир Комилжон Солибеков кундалигидан парча: Беш қитъа ёзувчи ва санъаткорларининг Ўзбекистонда ўтган мустақил резиденциясининг иккинчи куни, режада Тошкентни томоша қилиш. Метродамиз, ёнимда француз Алексис Берно ва хорват Лана Деркач. Дўстлашиб кетдиг-у, тил муаммоси чатоқ бўларкан. Ота-бобомиз ижод ва мулоқот учун форс, араб тилини ўрганишга мажбур бўлишган бўлса, бизнинг замонда инглиз тилининг мавқеи баланд бўлиб кетди, начора, ўрганишимиз зарур экан. Чет элликлар ҳаммаси инглизча сўзлашяпти, ваҳоланки иккитасигина инглиз. Энди эртага Абдулла Қодирийнинг уй музейига борамиз.