Бизда Зебунисо бўйича кимлар илмий иш қилган? Мен унинг инглиз тилига ўгирилган китобларини топдим. Ҳинд шоири Маган Лаъл ва шотланд шоири Жесси Дункан Вестбрук таржима қилган китоб 1913 йили Нью-Йоркда босилган экан.
Яна бири “Зебунисо кўзёшлари” номли китоб, у ҳам 1913 йили Лондонда нашр этилган. Ҳиндистонда яшаган британиялик таржимон Пол Уолли ўгирган. Таржималар жуда гўзал. Эҳ, дунёларга сочилиб кетган мумтоз шоирларим! Ўзимиздагилар бу меросдан бехабарлиги, уни сақлаш ва келгуси авлодларга етказиш бўйича ҳеч нарса қилолмаётгани ачинарли!