Матей Матеев ижодидан

МАТЕЙ МАТЕЕВ рассом ва шоир, 1945 йил 18 сентябрда Болгариянинг Кюстендил шаҳрида туғилган. Софияда Бадиий академияни тамомлаган. Айни пайтда Пловдивда яшайди. Болгария рассомлар уюшмасининг аъзоси, рангтасвир устаси. 1976 йилдан буён миллий ва халқаро кўргазмаларда иштирок этиб келмоқда. Пловдивдаги “Уйғониш” маданият[…]

Қуёш каби инар Рамазон

Қуёш каби инар Рамазон, Даричадан ўтар нарига – Қуръон ўқир ёлғиз онажон Кўзи ожиз болаларига. Бир бурда нон, битта коса сут, Тагида ўт ёнмаган қозон. Маҳаллада бўлдими унут? Ҳализамон айтилар азон… Четга сурар эски пардани Сўнгги нурга тутади Қуръон, “Ифторликка[…]

Нечун бутун олам Ўзбекистонмас?!

Сени бор дунёдан айро кўрмадим, Ёрқин мақтовга ҳам қилмасман тоқат. Балки заминдирсан бебаҳо, қадим, Балки само суйган азамат хилқат. Гап фақат шундами, ахир саодат Қучса бўлаверар ўзга элда ҳам, Ё илиқ жонингга етса жароҳат Топилур беғараз қўйилур малҳам. Балки сендалигим[…]

Умра бепулми?

Камина чет элларга кўп саёҳат қилганим учун юртдошларимиз, айниқса ҳаж ва умрани ният қилган биродарларимиз саволга тутишади: чет элликлар ҳам Саудияга бориш учун биздай йиллаб кутишадими, емай-киймай йиғишадими? Йўқ, бизчалик эмас. Аксар чет элликлар саёҳатни, кўрмаган жойларини кўришни жуда яхши[…]

Карим Баҳриев, Улуғбек Ҳамдам, Раҳимжон Раҳматга очиқ хат

Қани, менинг устозим? Ёхуд Карим Бахриев, Улуғбек Ҳамдам, Раҳимжон Раҳматга очиқ хат Ассалому алайкум, акалар! Биз кўнглимиз ва мухлислар учун ёзиш, таржима қилиш, соғлом баҳсга киришиш, китоб чиқариш баробарида конкрет, илғор адабий ташаббусларга очилиш, бир-бировимизни қувватлаш, жаҳон адабиёт майдонида ўзбек деган ном ҳам[…]

Ғўддайсин

Ғўддайиш ҳам эви билан-да! Ичимиздаги ўзимизникиларга бот-бот сизнинг ҳам кўзингиз тушадими? Ҳатто ўйин-кулги қилиб, сал жилмайиб кетсин, деб атайин тўйга чақирсангизам, ғўддайиб келиб, суюқ тортилмасдан аввалоқ ғўддайганча зални тарк этади. Мажлисларда-ку турқи қандоқ бўлишини аниқ тасаавур қиляпсиз аллақачон. Ўўўў, чет[…]

Марказий Осиё “Шенгени” қачон очилади?

Бахтигул опа билан Берлиндаги резиденция дастурида бирга бўлган қозоқ дўстимиз Шолпан орқали онлайн дўстлашгандик. Кулиб турган опа, резиденция дастуримизга қизиқиб, уни кенгайтириш, бирга қўшма лойиҳалар устида ишлаш каби ҳамкорлик ҳақида суҳбатлашиш учун, атайин юзма-юз гаплашиш учун автобусда Алматидан келди, барака[…]