“олтин қоида” нима?

– Сиз такрор-такрор айтаётган “олтин қоида” нима? Жавоб: У қоиданинг оти “Бўлишиш”. Яхши, янги, фойдали, муҳим нарсаларни бошқаларга ҳам айтиш, кўрсатиш. Масалан, шу каналда ўнлаб танловлар, резиденциялар, ижодий имкониятларни улашиб боряпман: сиз ҳам чиқинг, сиз ҳам боринг, сиз ҳам кўринг,[…]

Таржимон кўзи ила

Таржимон Дилмурод Усмоновдан адабий таржима ҳақида ажойиб мақола: “Учинчи мен кўриб чиққан таржима бу Эркин Азамнинг “Алвидо эртаклар” асарининг таржимаси. Бу таржима сифат даражасидан юқоридаги хар иккала таржималардан анчайин баланд. Айни пайтда бу китобни ўқиш жараёнидаман. Ҳозирга қадар (1-6-бетларда) учраган[…]

UzDiplomat.uz га интервью

Фестиваллар ва тадбирларга миллиардлар, ўзбек адабиётини чет тилига таржима қилаётган америкалик ижодкор эса ҳайрия йиғмоқда! Чет эллик ижодкор Марк Риз “Меҳробдан чаён” романини таржима қилиш  учун  донорлик ёрдамини сўрамоқда. 31 август қўйилган хабарда таржима ишлари учун 10 минг АҚШ доллари[…]

Маркус Кёле: “Мен ижтимоий тармоқда йўқман”

Австриялик шоир Маркус Кёле: “Мен ижтимоий тармоқда йўқман, кўпроқ китоблар ва дўстлар даврасидан топасиз!” Бугун у ўзбекистонлик ижодкорлар учун семинар ўтказади. Кимдирам қатнашяптими? Халқаро адабий муносабатлар шунақа тадбирларга келишдан бошланади!

20 йил аввал Шамбаҳ Ҳаусда

Роппа-роса 20 йил аввал. Айова, АҚШ. Халқаро ёзувчилар уйи Шамбаҳ Ҳаусда фақат бир марта сўзга чиқишга рухсат беришади. Ўша куни ўзимнинг инглизча шеърларимни эмас, ўзбек шеъриятидан қилган таржималаримни ўқидим. Ўша куни яна Навоийни таништирдим. Ўша куни қанотларим ўсиб кетди! 20[…]

Oр қилмаймиз!

Нормал, демократик давлат кино, маданият, адабиёт соҳасига – гарчи одамлари ҳартомонлама билимли, бутун ва саводли халққа айланиши учун зарур бўлса ҳам – бюджет маблағини сарфламайди, қайтанга ўшандай илғор жамиятда бу соҳанинг эркин ва мустақил ривожланиши учун барча қонуний йўл ва[…]

Кошки билмасайдим!

Адабиёт соҳасида Нобель мукофотини олган энг кекса ёзувчи Дорис Лессинг бўлади. “Ройтерс” ахборот агентлиги мухбири унга Нобель олганини айтиб, табриклаб кетаётган пайт Лондондаги уйи остонасида тушган бу суратга. 88 ёш эди ўшанда. Мен Ўзбекистонда уюшмага аъзо бўлолмай доғда куйиб ўлган[…]

Раҳимжон Раҳматни ёмон кўрманг!

Раҳимжон Раҳмат бошқа бир миллатни биздан илмлироқ, илғорроқ, ҳалолроқ дегани, илм олишга чорлагани учун ёмон кўришаётган экан. Мен ҳам чет элларда ўзим билган, кўрган яхшироқ, фойдалироқ нарсаларни миллатимизга улашиб, бўлишиб юрибман, ёмон кўраётгандирсиз? Умуман, илмли бўлиш дегани нима? Менимча, энг[…]