Кўприк…

Кўприк фақат бир соҳилни иккинчисига боғламайди, улар одамларни янги тажриба ва имкониятлар тарафга ҳам олиб ўтади. Сафарларим, кузатувларим ва ёзувларим ҳам сиз учун шундай кўприк бўлишини истайман. Дунёга чиқиш, бошқа маданиятларни англаш ёки ижодий ўсиш ҳақида ўйлаётган бўлсангиз, мендан фойдаланиб[…]

Хонангиздан чиқинг, таваккал…

Хонангиздан чиқинг, ҳур шамол Олиб кетсин бор ҳаёт нуқсин! Йироқ учсам, келмасин малол, Саёҳатлар сизга ҳам юқсин! Ким йўл юрар – топур барака, Не кўргай ким нуқул ўй сурар? Хонангиздан чиқинг, таваккал – Қорнингизни Худо тўйдирар! Мири, Канада Ҳилл тепалиги,[…]

International Poetry Anthology in Australia

Айни пайтда Малайзиянинг Ниа миллий боғидаги машҳур ғорлар бағрида туриб, Австралиядан хушхабар олдим: шеърим австралиялик шоир ва муҳаррир дўстларим Линн Клейтон ҳамда Лес Викс тузган халқаро «Australian Poetry Collaboration» антологиясининг навбатдаги сонида нашр этилди. Бир мамлакатда ёзилган шеър бошқа қитъадаги[…]

Анна Олдфилд, Зулхумор ва уларнинг антологияси

Танишинг: Анна Олдфилд! Баъзи ижодкорлар бу америкалик адабиётшунос 15 йил аввал келганда уюштирганим учрашувни эслашса керак. Ҳозир Анна Тошкентда олима дўстим Зулхумор Мирзаева билан АҚШда чоп этилаётган инглизча ўзбек насри антологияси бўйича муаллифлик ҳуқуқини олиб, муаллиф ва таржимонлар билан учрашувлар қилмоқда.[…]

Иброҳим Ғофуров

Ўзбекистон ўзининг энг таниқли таржимонларидан бири — Иброҳим Ғофуровни йўқотди. Унинг Достоевский, Ҳемингуэй, Маркес, Жойс, Айтматов ва бошқа кўплаб буюк ёзувчилар асарларининг жуда гўзал ўзбекча таржималари орқали бир неча авлод китобхонлари жаҳон адабиёти хазиналари билан танишди. Бу расмга 2019 йили[…]

Ҳозирча дунёнинг 50 дан ортиқ ўлкасини кездим

Ҳозирча дунёнинг 50 дан ортиқ давлатида бўлдим. Франция, Бельгия ва Германия орасидаги бу мамлакат эса миттилиги билан ажралиб туради. Атиги 700 минг аҳолиси бор. Аммо ҳар куни юз минглаб одамлар қўшни давлатлардан ишлаш учун шу ерга келади. Бу ерда жамоат[…]