«ИЗ: Ўзбекистон мусиқий мероси» лойиҳасининг тақдимоти бўлиб ўтди. Лойиҳанинг мақсади ўнлаб йиллар аввал яратилган, аммо бугун кенг тингловчиларга деярли етиб бормаётган ноёб мусиқий ёзувларни топиш, ўрганиш, реставрация қилиш ва яна жамоатчиликка қайтариш.

Шерали Жўраевдан тортиб, Мирза Тоиров, Абдумутал Абдуллаев, Камолиддин Раҳимов, Муҳаббат Шамаева, Муроджон Аҳмедов ва бошқа санъаткорларнинг асарлари яна янги қиёфага кираётгани қувонарли.
Биринчиси – Шерали Жўраевнинг “Оқ қайин” альбоми!
Мен ҳам бу лойиҳада иштирок этиб, альбомлардаги қўшиқлар матнларини инглизча таржима қилиш ишларига ҳисса қўшаётганимдан мамнунман.

Лойиҳа муаллифи – Тимур Карпов. Негадир баъзи давлат ташкилотлари яхши лойиҳалар пайдо бўлиши билан дарров ўз номини қўшиб қўйишни ҳам яхши кўришади 😃
Тимур ва жамоасини қутлайман! Омад!

