Абдужаббор ака

Баъзи инсонлар ҳар доим кўзга ташланмайди, кўп гапирмайди, ўзини олдинга сурмайди. Аммо уларнинг меҳнати, бошқалар учун очган йўллари йиллар ўтганидан кейин ҳам сезилиб туради. Наманганлик журналист Абдужаббор Исомиддин шундай инсонлардан эди.

Турмуш ўртоғи, курсдошим, шоира дўстим Дилфуза Комил билан бирга «Маърифат гулшани» газетасини чиқаргани ёдимда. Бу нашр кўплаб ижодкорларга ўз сўзини айтиш, адабиёт ва журналистикага илк қадамларини қўйиш учун имконият берган. Биз ака билан АҚШга медиа-сафарда ҳам бирга бўлганмиз.

Гарчи тез-тез кўришиб туролмаган бўлсак-да, янги ғояларим ва ташаббусларимни доимо илиқ қўллаб-қувватлашини ҳис қилардим.

Бугун унинг вафоти ҳақидаги хабардан кўп хомуш бўлдим. Унинг жасоратли сўзи ва изи газеталарда, ҳикояларида, ёш ижодкорларга берган имкониятларида ва уни таниб-билган инсонларнинг хотираларида яшайверади.

Оиласи, яқинлари, дўстлари ва ҳамкасбларига чуқур таъзия билдираман. Яратган ўз раҳматига олсин, жаннатидан жой ато этсин.

Leave A Comment

Your email address will not be published. Required fields are marked *