Тошкентга келган покистонлик курсдошим Ваққос (Waqas) билан учрашдим. Университетимизга, ётоқхонамизга бориб, ёшлигимизни эсладик. Айнан 30 йил олдинги жойда яна расмга тушдик.
Бошқа бир покистонлик дўстим Шоҳид билан бирга ўша пайтда Ваққос менга инглиз тилида яхшироқ гаплашишни ўрганишда катта ёрдам берган.
Талабалик пайтимизда ҳафтасига бир марта гўшт ейишнинг ўзи байрам эди. Қолган пайтларда эса сут-қатиқни жуда кўп ичардик.
Ва, албатта, 2-3 ойда бир “Демир” ширинлик ва фастфуд марказига бориш биз учун бугунги беш юлдузли ресторанга боришдек гап эди!
Университет ҳам, ётоқхона ҳам жойида турибди. Лекин биз бироз ўзгарибмиз… Фақат Шоҳид ҳам бугун биз билан бўлганида эди!

